Bosh sahifa ABITURIYENT-2018 Qabul kommissiyasiga oid me'yoriy xujjatlar

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

Печать

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда тест синовларини очиқ ва ошкора ўтказиш ҳамда билимли ёшларни ўқишга қабул қилиш максадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул килиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Бакалавриат тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтихонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-xукукий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиклаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В.Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат тест маркази директори М.М.Каримов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Маджидов зиммасига юклансин.
 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири   А. Арипов
3-апрель  2018 Й. № 261    Тошкент ш. 
MA'LUMOTLAR MARKAZI

Call center:
+99871 253 36 66
+99895 145 27 81