ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ САРДОБАЛИКЛАРГА ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ САРДОБАЛИКЛАРГА ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат натижасида жабрланган аҳолига ёрдам беришга шошилган ҳамюртларимизнинг ҳаракатлари халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этмоқда.

Кўнгиллиларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талафот кўрганлар учун марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплашни режалаштирди.

4 май куни соат 7️:30 дан бошлаб саховат ва кўмак ишларини ташкил қилиш истаги бор ҳар бир олий таълим муассасаси (ёки унинг вакиллари) кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги) келтириши мумкин.

Барча йиғилган нарсалар марказлашган ҳолда транспорт воситаларида Сирдарёга етказилади.

Биз биргагамиз!

скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH